Apple компанияси жорий йилда LTE тизимини қўллаб-қувватловчи Apple Watch смарт-соатларини тақдим этади. Бу ҳақда The Wall Street Journal’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Шундай қилиб, Apple тақдим этадиган янги модель интернетга улана олиши ва смартфонга боғланмасдан туриб қўнғироқларни амалга ошириши мумкин бўлади.
Шу билан бирга нашрнинг маълумотларига кўра, компания смарт-соатларнинг янги моделини ҳар йили чиқариши режалаштирмоқда.
Компаниянинг май ойида берган ҳисоботига кора, Apple Watch соатларининг сотуви ўтган йилгига нисбатан икки баробар ортган.
Изоҳ (0)