Янги Samsung Galaxy Note 8 смартфонининг расмий суратлари эълон қилинганига икки кун ўтмасдан таниқли блогерлардан бири ўзининг блогига Samsung флагманининг тахминий техник тавсифлари ҳақида маълумот жойлаштирди, деб хабар қилди «Hi-tech.mail.ru».
Маълумотга кўра, смартфон сувдан ҳимояга (IP68), кўз шох пардасининг сканери ва орқа панелида бармоқ изи сканерига эга бўлади.
Galaxy Note 8 смартфонининг техник тавсифи:
Дисплей: 6,3 дюймли Super AMOLED ва 1440 х 2960 пикселли дисплей, 522 PPi + Corning Gorilla Glass 5;Процессор: Qualcomm Snapdragon 835 + Adreno 540 ёки Samsung Exynos 9 Series 8895 + Мali-G71 Мп20;
Хотира: Тезкор 6 гигабайт хотира , ҳамда ички 64 Гб + microSD карта;
Камера: иккита 12 мегапикселли асосий ҳамда 8 мегапикселли фронтал;
Аккумулятор: 3300 мА/соат;
Операцион тизими: Android 7.1.1 Nougat;
Ўлчамлари: 162,5 х 74,6 х 8,5 миллиметр.
Қурилма USB-C порт ёки симсиз қувват олиш имкониятига эга бўлади. Midnight Black, Maple Gold, Orchid Grey вa Deep Sea Blue рангларида ишлаб чиқарилади. Унинг нархи Европада 1000 еврони ташкил қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)