Туркия раҳбарияти Сурия билан чегарасига қўшимча ҳарбий контингент йўллади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Туркиянинг Dogan агентлиги тарқатган ахборотга кўра, Сурия билан чегарадош Килис вилоятига бошқа ҳарбий техника ҳамроҳлигида олти гаубица ва танклар юборилган.
Суриянинг Туркия билан чегарадош ҳудуди ҳозирги вақтда курд жанговар бўлинмалари назорати остида турибди.
Туркиянинг ўз чегараси яқинида ҳарбий контингентни ошириши «хавфсизликни мустаҳкамлаш»га йўналтирилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)