Мавритания президенти Муҳаммад улд Абдулазиз Қатар шайхи Тамим бин Ҳамад ат-Танийга орол совға қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Давлат раҳбарига нисбатан бундай айбловни мавританиялик нуфузли сенатор Муҳаммад улд Гадда илгари сурди.
Унинг сўзларига қараганда, Мавританиянинг соҳилдан 100 километрча нарида жойлашган энг чиройли оролларидан бири амирга тортиқ этилган. Бунинг далили сифатида Муҳаммад улд Гадда тегишли ҳужжатлардан нусхалар келтирди.
Муҳаммад улд Абдулазиз ҳокимиятни куч билан эгаллаш ва сиёсий қатағонлар ўтказишда айбланиб келаётган эди. Энди мухолифат бу воқеадан ҳам унга қарши курашда фойдаланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)