Эрон диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий президент сайловида ғолиб чиққан Ҳасан Руҳонийни далат раҳбари ўрнига тасдиқлади. «Коммерсантъ» хабарига кўра, тантанали маросим Теҳрондаги Имом Хумайний масжидида бўлиб ўтган.
Эрон диний етакчи томонидан тасдиқланганидан сўнг, Руҳонийнинг кейинги тўрт йиллик президентлик муддати бошланади. У 5 август куни президент сифатида қасамёд қилиши кутилмоқда.
Эрондаги президент сайлови 19 май куни бўлиб ўтган эди. Сайловолди сўровномаларнинг Руҳоний лавозимдан қуруқ қолиши ҳақида башорат қилган зиддиятли тахминларига қарамай, у қайта сайланишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)