АҚШнинг Миннеаполис шаҳридаги хусусий мактабда газ портлаши юз берди. «Корреспондент.net» хабарига кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Шаҳар ўт ўчириш хизмати бошлиғи Жон Фрутелнинг сўзларига кўра, портлашдан кейинги бино қулаши оқибатида яна тўққиз киши жабрланган.
Таътил бўлишига қарамай, мактабда ёзги ўқув курсларга ёки спорт машғулотларига қатнаётган ўқувчи ва ўқитувчилар кўп бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)