Венесуэлада 2 август, чоршанба куни ўтказилиши мўлжалланган расмийлар ва Миллий таъсис йиғилиши сайланишига қарши оммавий норозилик акцияси 3 август, пайшанбага кўчирилди. Бу ҳақда мухолифат етакчиси, мамлакат парламенти раиси ўринбосари Фредди Гевара маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Намойиш пайшанбада, диктаторлар масхарабоз Миллий таъсис йиғилишини шакллантиришни режалаштирган кунда бўлиб ўтади», — дея ёзув қолдирди Гевара Twitter’даги саҳифасида.
Шу билан бирга, расмийлар 30 июль, якшанба куни сайланган Миллий таъсис йиғилиши иш бошлайдиган аниқ санани ҳозирча маълум қилгани йўқ.
Қолаверса, Венесуэла мухолифати етакчилари Леополдо Лопес ва Антонио Ледесма мамлакатдан қочишга уринишда айбланиб, ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)