Исроил бош вазир Биньямин Нетаньяху ва Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббоснинг учрашувига рози бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Россиядаги элчиси Гарри Корен маълум қилди, дея хабар беради «MK.ru».
Бироқ бунинг учун Ибодатхона тоғидаги вазият изига тушиши, Фаластин эса олдиндан ҳеч қандай шартларни илгари сурмаслиги лозим.
Элчи халқаро тўртлик Қуддусда Исроил ва Фаластин томони билан мулоқотда бўлгани, шундан сўнг тегишли баёнот берганини эслатди.
«Тўртликнинг маслаҳатлашувлар якуни бўйича баёноти бизни қониқтиради», — таъкидлади Корен.
Изоҳ (0)