Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳирот шаҳрида юз берган портлаш муносабати билан Афғонистон президентига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳирот шаҳридаги масжид биносида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига таъзия изҳор этди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
1 август куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги энг йирик шиа масжидида портлаш юз берган эди. Ҳодиса юз берган вақт масжидда 300 дан зиёд одам бўлган, камида 30 киши қурбон бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)