Ўзбекистон ТИВ консуллик бошқармаси ва хориждаги давлат консуллик муассасалари 2017 йилнинг биринчи ярмида 123,36 минг чет эл фуқароларига кириш визаларини берди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
51,17 мингдан ортиқ виза сайёҳларга ва 17 мингдан ортиғи ишбилармонларга берилган. Бу кўрсаткич 2016 йилнинг худди шу давридаги сайёҳлик визалари сонига нисбатан 12 фоизга (45,34 минг) ошган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан эълон қилинган статистикага кўра, олти ой ичида Ўзбекистонга (БМТ Жаҳон туризм ташкилоти ҳисоблаш методологияси бўйича) 1,125 миллион сайёҳ ташриф буюрган (ўсиш— 18 фоиз).
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ярим йилликдаги сайёҳлик хизматлари экспорти 694,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Изоҳ (0)