Германиялик прокурорлар Освенцим ўлим лагерида хизмат қилгани учун тўрт йиллик муддатга ҳукм қилинган 95 ёшли собиқ ССчи Оскар Грёнинг жазони қамоқда ўташга яроқли деган қарорга келди. Бу ҳақда ABC News’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Грёнинг жазога ҳукм қилинганидан сўнг унинг адвокатлари судланувчи ёши туфайли жазони қамоқда ўтай олмаслигини даъво қилиб, апелляцияга берган эди. Апелляция аризаси кўриб чиқилгунига қадар эркак озодликда қолаётган эди. Аммо 2 июль куни Ганновер прокурорлари матбуот котиби Катрин Софкер апелляция даъвоси рад қилинганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Грёнингнинг соғлиғи яхши бўлиб, у жазони қамоқда ўтай олади.
Оскар Грёнинг Освенцимда бухгалтер вазифасини бажаргани маълум: у ўлдирилганларнинг пулларини тўплаб, ҳисоблаб чиққан.
Эркак асосан венгриялик яҳудийлар, жами 300 минг кишининг ўлдирилишига алоқадор деб топилди.
Изоҳ (0)