• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    20 августга қадар мактабларда 10-синфлар шакллантириладиган бўлди

    2 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Йиғилишда бош вазир ва унинг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жойларда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, халқ таълими ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, олий таълим муассасалари ректорлари, ўқитувчи ва педагоглар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Маълумки, мамлакатда Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, олий таълим муассасалари ректорлари, кенг жамоатчилик вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойларда ота-оналар ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг 2017-2018-ўқув йилидан бошлаб 9-синф битирувчилари умумтаълим мактабларининг 10-синфларида, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришига оид фикрлари ўрганилди.

    Бу жараёнда умумтаълим мактабларининг 466 минг нафар 9-синф битирувчисидан 352 минг нафари 10-синфда, 114 минг нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириш ниятида экани аниқланди. Йиғилишда ота-оналар ва болаларнинг шу борадаги хоҳиш-истакларини тўлиқ ҳисобга олиш ва рўёбга чиқариш зарурлиги, уларнинг овора бўлишига йўл қўймаслик, шундай ҳолатлар юз берган тақдирда тегишли туманлар ҳокимлари, халқ таълими бўлими ва таълим муассасалари раҳбарларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.

    Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги раҳбарларига маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда шу йил 20 августга қадар ҳар бир ўқувчининг аниқ мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттиришини таъминлаш вазифаси юклатилди.

    Селектор йиғилишида ўқувчилар ва ота-оналарнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатда ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатишнинг янги тизими — ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди. Янги ўқув йили бошлангунга қадар бу мажмуаларни ўқув жиҳозлари, касб-ҳунар ўрганиш учун зарур анжом ва ускуналар билан таъминлаш бўйича масъул идора ва шахслар белгиланди.

    Маҳалла фаоллари, нуронийлар, профилактика инспекторлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари, туман, шаҳар ҳокимларига умумтаълим мактабларида таълим-тарбия сифатини ошириш, ҳар пайшанба — профилактика кунида ўқувчиларнинг давоматини ўрганиш ва таҳлил натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш вазифаси топширилди.

    Янги ўқув йили бошлангунча касб-ҳунар коллежларининг ўқув устахоналари негизида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил қилиб, уларга яқин атрофдаги мактабларни бириктириш, коллежлардан узоқда жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун мактабнинг ўз базасида ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси яратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

    Йиғилишда касб-ҳунар коллежларида фаолият кўрсатаётган, дарс соатлари ҳажми камайган ҳар бир ўқитувчини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни янги ўқув йили бошлангунга қадар ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, мутасадди шахсларга тегишли топшириқлар берилди.

    2017-2018-ўқув йилидан бошлаб мактабларнинг 10-синф ўқувчиларини янгидан ишлаб чиқилган ўқув режаси ва дастурлари асосида замонавий дарсликлар билан таъминлашга оид масалалар муҳокама қилинди, тегишли ташкилотларга дарсликларни вақтида ва сифатли нашрдан чиқариш бўйича уюшқоқлик билан иш олиб бориш вазифаси юкланди.

    Йиғилишда иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида 10-11-синфларни ташкил этиш, нодавлат таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига жорий йилнинг 20 августига қадар таълим муассасаларини янги ўқув йили, кузги-қишки мавсумга сифатли тайёрлаш ҳамда Инвестиция дастурига киритилган таълим объектларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

    02.08.2017, 22:36   Изоҳ (0)   29262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз» ходимларининг «Ёш мутахассислар» Форуми ўз ишини бошлади

    02.08.2017, 20:58

    Ўзбекистонга келган 1,1 млн сайёҳ, «Барселона»дан кетаётгани тасдиқланган Неймар, имтиҳонга келмаган 11 минг абитуриент ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    02.08.2017, 19:43

    Ўзбекистонда августнинг биринчи якшанбаси Темир йўл транспорти ходимлари куни сифатида нишонланади

    02.08.2017, 19:26

    «Саломатлик» поезди Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё аҳолисини кўрикдан ўтказишни бошлади

    02.08.2017, 19:14

    Абдулазиз Комилов Покистоннинг янги элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди

    02.08.2017, 18:44

    Шавкат Мирзиёев Афғонистон президентига таъзия изҳор этди

    02.08.2017, 18:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.