Ўзбекистонда 2017 йилдан бошлаб августнинг биринчи якшанбаси темир йўл транспорти ходимлари куни сифатида нишонланади. Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2 августда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида»ги фармонда белгилаб қўйилган.
Фармонга кўра, Ўзбекистон ҳукумати икки ой муддат ичида темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш бўйича тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиши лозим.
Қайд этилишича, ушбу фармон «темир йўлларда юк ва йўловчиларни ташиш ҳажмини ошириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида охирги йилларда эришилган ютуқларни ҳисобга олиб ҳамда соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, соҳада меҳнат қилаётган кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олиб» қабул қилинган.
Изоҳ (0)