2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон Ислом Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ирфон Юсуф Шами билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон—Покистон муносабатларининг ҳолати, Покистоннинг ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси эканлигини ҳисобга олган ҳолда сиёсат ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар жабҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашувда ҳамкорликни тизимли асосда кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди ва шу муносабат билан аниқ икки томонлама тадбирлар, жумладан Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги турли шакллардаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича чораларни ўз ичига олувчи «Йўл харитаси»ни биргаликда ишлаб чиқиш борасидаги ўз мулоҳазаларини билдирди.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)