Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 30 июль куни Яшнобод туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан 63 туп наша етиштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Яшнобод туманида 30 июль куни 1970 йилда туғилган Р.А. ўз уйида 63 туп наша ўсимлигини етиштирганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Яшнобод туман ИИБ томонидан фуқаро Р.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)