Ўзбекистон мобил операторлари 1 август куни профилактика ишлари олиб борилишини маълум қилди, деб хабар берди «Газета.uz».
1 август куни соат 8:30 дан 13:30 га қадар мобил операторларнинг SMS ҳамда мобил интернет хизматларида профилактика ишлари бўлиб ўтади. Овозли алоқалар эса чекловларсиз ишлашни давом этади.
Бу ҳақда Ucell, Beeline ҳамда Perfectum операторлари ўзларининг расмий сайтларида маълум қилди. Қолган операторлар ҳам яқин вақт ичида бу ҳақда хабар бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)