2017 йилнинг 25 июль куни соат 13:30 ларда Азизбек Аҳмедов ва Шоҳиста Абдураҳмонова Бектемир туманида Жўрабек Муҳаммедовга нисбатан зўрлик ишлатиб, унга тегишли Samsung русумли уяли телефони ва пулларини эгаллаб олган. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)