Андижон вилоят ИИБ ҳамда Шаҳрихон тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Шаҳрихон шаҳрида яшовчи, ҳеч қаерда ишламаётган М.Қ. ўз уйи олдида холис харидорга бир дона целлофан пакетда оғирлиги 2 килограмм 665 граммни ташкил қилган марихуана моддасини 130 000 сўмга сотаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ хабар берди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми, яъни кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)