Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти юристи ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Институт ректори Тоштемир Остонақуловнинг сўзларига кўра, институт юристи ўз хизмат хонасида 10,5 минг доллар миқдорида пора олаётганида қўлга олинган.
Самарқанддаги бошқа бир олийгоҳ — Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори Султон Аҳмедовнинг маълум қилишича, институт ходимларидан бири 6 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан одамлар ишончига киришга уринган ва қўлга тушган.
Аввалроқ Самарқанд давлат университети факультетларидан бирининг декани ўқишга киритиб қўйиш ваъдаси билан 23 минг доллар олаётган вақтида қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)