Баллистик ракеталарнинг янги синови КХДРда АҚШнинг материк қисмига зарба бериш имконияти борлигини кўрсатди. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Шимолий Кореядаги расмий ОАВнинг маълумотига кўра, мамлакат раҳбари ракеталарнинг учирилиши муваффақиятли ўтганидан жуда ҳам хурсанд бўлган.
«Етакчимизнинг таъкидлашича, АҚШнинг материк қисми эндиликда имкониятларимиз доирасида», — хабар берди Корея марказий телеграф агентлиги.
Маълумотларга кўра, КХДР иккинчи «Хвансон-14» ракетасини ҳам учирган.
«Таҳлилчиларнинг фикрича, эндиликда Пхеньян АҚШнинг катта қисмига, жумладан Лос-Анжелес ҳамда Чикагога хавф туғдира олади», — хабар берди AP агентлиги.
Изоҳ (0)