Tesla раҳбари Илон Маск компания штаб-компаниясида бўлиб ўтган тадбирда янги Model 3 электромобилларининг илк соҳибларига калитларни топширди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Машиналарнинг барча 30 соҳиби компания ходимларидир.
Шу билан бирга, Маск августда компаниянинг Калифорния штатидаги ягона заводида юзга яқин янги машина йиғилишини билдирди.
Tesla бу кўрсаткични сентябрь ойида 1,5 минг автомобилга етказишни режалаштирмоқда, йил охиригача эса ойига 20 мингтадан машина чиқарилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)