Ford автогиганти хавфсизлик камаридаги носозлик туфайли 117 минг автомобилини қайтариб олади. Бу ҳақда автоконцерн вакилига асосланиб «ТАСС» хабар берди.
Қайтариб олинадиган автомобиллар Ford F пикапи ва 2014 йилда ишлаб чиқарилган Ford E фургонларига, шунингдек, 2014—2015 йилги Ford Escape’ларга тегишли. Нуқсони бор автомобилларнинг аскрияти АҚШ ҳудудида сотилган, бироқ Канада ва Мексикага сотилган машиналар ҳам қайтариб олинади.
Компания вакилларининг айтишича, қайтариб олинаётган автомобилларнинг хавфсизлик камаридаги носозлик сабаб машина бирдан тўхтаганида ёки йўл-транспорт ҳодисасига учраганида камар узилиб кетиши мумкин. Ford нуқсонларни бепулга бартараф этади.
Келтирилган носозлик бирорта жароҳатга олиб келгани ҳақида компанияда маълумот йўқ.
Изоҳ (0)