Тошкент шаҳри ҳудудида 27 июль куни 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Тошкент ИИББ матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ЙТҲлар оқибатида 7 нафар шахслар тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ.
Шу куни йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 3 428 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 806 тасини қўпол турдаги, 27 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Айни вақтда, шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 27 июль куни жами 2 633 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган.
Шулардан 1 564 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 1 069 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Изоҳ (0)