Renault — Nissan альянси жорий йил биринчи ярмида сотилган машиналар сони бўйича тарихида илк бор автомобиль ишлаб чиқарувчилари орасида етакчига айланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Таркибига Mitsubishi Motors ҳам кирувчи альянс 6 ой мобайнида бутун дунё бўйлаб 5,268 миллион автомобиль сотди. Иккинчи ўринни 5,155 миллион машина билан ўтган йили етакчилик қилган Volkswagen эгаллади. Унинг таркибига Audi ва Lamborghini ҳам киради.
Учинчи ўринда Toyota (5,129 миллион), тўртинчи ўринда General Motors (4,7 миллион) қайд этилди.
Ҳозирда авто ишлаб чиқарувчи компаниялар ўртасида жиддий рақобат мавжудлиги ва Renault — Nissan келгусида ҳам етакчи бўлиб қолиши ҳақида ишонч билан айтиш мушкул эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)