Германиянинг Констанс шаҳридаги тунги клубда отишма рўй берди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Улар орасида полициячи томонидан яраланган ва касалхонада ўлган ҳужум қилган шахс ҳам бор.
Reuters’нинг билдиришича, жиноятчи уч киши яралади. Отишма сабаблари номаълум. AFP манбаларига кўра, 4 киши, жумладан, полициячи жароҳат олди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари теракт тахминини истисно этди.
Ҳужум қилган шахс бир ўзи ҳаракат қилгани ёки шериклари ҳам борлиги номаълумлиги сабабли шаҳарда махсус бўлинма кучлари сафарбар этилган.
Изоҳ (0)