Гавайининг Оаху ороли тоғларида бир моторли самолёт ҳалокатга учради, натижада тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Хабар қилинишича, самолёт парчаларини қирғоқ қўриқлаш вертолёти топган. Ҳозирги вақтда қутқарувчилар барча жасадларни воқеа жойидан олиб кетган.
Маҳаллий расмийларнинг маълумотларига кўра, самолёт 28 июлда қуёш ботиш вақтида ҳавога кўтарилган. Ҳаво кемасининг йўқолгани ҳақидаги хабар 29 июль эрталаб соат 10:00 да келиб тушган.
Изоҳ (0)