Amazon компанияда мингта робот ишлаётганига қарамасдан, 50 мингта ходимни ишга олади. Бу ҳақда Fortune’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Amazon Jobs Day доирасида компания 50 мингта ходимни ишга олади. 2018 йилга бориб Amazon жами 100 мингта ходимни ишга олмоқчи.
Номзодларга Amazon қандай ишлаши кўрсатилади, суҳбат ўтказилади ва бирданига иш таклиф қилиниши мумкин.
Вице-президент Жон Олсеннинг сўзларига кўра, компания «рақобатли иш ҳақи» ва бонуслар таклиф қилади.
Хабар қилинишича, Amazon маълумотлар таҳлили ва мижозлар билан ишлаш бўйича мутахассислар ва ходимлар изламоқда.
Изоҳ (0)