Оркней оролларининг чекка қисмида жойлашган Буюк Британиядаги энг кичик мактаб ягона ўқувчиси таҳсилни тамомлаганлиги учун ёпилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
12 ёшли Тейган Скотт бошланғич синфларни якунлади ва сентябрдан бошқа оролдаги гимназияга боради. У янги мактабга душанба куни йўл олиб, ота-онасининг олдига жума куни қайтиб келади. Гимназияга қуруқлик орқали боришнинг имкони бўлмагани учун ҳаво орқали 20 дақиқа парвоз қилишига тўғри келади.
Тейганнинг ота-онаси Оркней оролларига 2010 йилда кўчиб ўтганди. Бу ерда атиги 50 киши яшайди, қиз эса бир неча йил мактабда бир ўзи ўқиди. Энди у ўқувчилари кўп бўлган гимназияда ўқишига тўғри келишини ҳаяжон ва хавотир билан кутмоқда.
Изоҳ (0)