Берлиннинг Нейкельн туманида ўткинчи шаҳар фуқаросига дарахт остида қолдирилган 22 та олтин қуймаси ва 3,5 минг еврони қайтарди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.
Қимматбаҳо буюмлар эгасининг полицияга изоҳ беришича, у велосипедини дарахтга тақаб қўяётган пайтда пул ва тилла бўлган ўрамни бир четга қўйган, кейин эса бу ҳақда унутган.
Дарахт остидан ушбу ўрамни топиб олган ўткинчи унинг ичидагиларни кўриб, ҳайратдан ёқа ушлади. Сўнг уларни полицияга олиб боришга қарор қилди. Ўрам ичида шахсий буюмлар ҳам бўлгани сабабли полициячилар унинг эгасини тезда топди.
Немис қонунчилигига кўра, йўқотилган буюмларни топиб олган кишиларга топилма қийматининг 3—5 фоизи берилади. Мазкур ҳолатда мукофот миқдори 2 минг еврони ташкил этиши мумкин.
Изоҳ (0)