Квебеклик пенсионер тўққиз йил ичида иккинчи марта лотереяда бир миллион АҚШ долларини ютиб олди, деб ёзади Associated Press.
69 ёшли Жюль Паран Loto-Quebec онлайн-казиносида жекпотни ютиб олди. 1,2 миллион долларлик чекни чиқариб берган ўйинда қатнашиш учун у уч доллардан сал кўпроқ пул тўлаган.
Казино бундай ютуқ эҳтимолини 32 миллионга бир дея баҳолаган.
Паран 2008 йилда ҳам бир миллион доллар ютиб олган эди. «Балки мен омадли юлдуз остида туғилгандирман?» — дея изоҳлади у воқеани.
Канадалик қўлга киритган пулларини янги уй қуришга сарфламоқчи, шу билан бирга у лотерея ўйнашда давом этади.
Изоҳ (0)