26 июль куни «Титаник» фильмида бош ролларни ижро этган актёрлар Сен-Тропеда Leonardo DiCaprio Foundation томонидан ташкил этилган хайрия кечасида иштирок этди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Леонардо Ди Каприо ва Кейт Уинслет «Титаник»дан кейин ҳам бир неча марта учрашган. Аммо айнан 2017 йили уларни юлдузга айлантирган картина 20 ёшга тўлди.
«Безорилар яна бирга. Энди биз айсбергларни қутқаряпмиз», — деб ёзди «Титаник» триосининг аъзоси Билли Зейн биргаликда тушилган расмга қолдирилган изоҳда.
Ди Каприо жамғармаси иқлим ўзгариши ва экологиянинг бузилиши муаммолари билан шуғулланади. Жорий йилда у машҳурлар иштирокидаги аукционда 30 миллион доллар тўплади.
Изоҳ (0)