АҚШда актёр Жон Хёрд вафот этди. У 72 ёшда эди, дея хабар бермоқда Meduza.
Актёрнинг жасади у операциядан сўнг тикланиш мақсадида жойлашган Пало-Altoдаги меҳмонхона номеридан топилган. Ўлим сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Жон Хёрд аввало «Уйда ёлғиз» фильмларидаги ота роли билан танилган. IMDb маълумотларига кўра, Хёрд кинода юзга яқин, телевидениеда эса ўнлаб ролларни ижро этган эди.
Изоҳ (0)