Дилноза Кубаева «Сўғдиёна» нашрига берган интервьюсида ният қилганидек инсонни ҳали учратмаганини айтди, деб хабар бермоқда «Darakchi.uz».
Интервью чоғида журналист: «Шахсий ҳаётга жиддий эътибор бериш фурсати келмадимикан?» — дея савол берди.«Ният қилганимдек инсонни ҳали учратганимча йўқ. Мен ўзидан кечиб, севадиган инсонман. Кимгадир кўнгил берсам, ундан ҳам шуни истайман. Вақти-соати билан бўлади... Орзуларим кўп», — деди актриса бунга жавобан.
«Ўғлингиз отаси ҳақида сўрайдими?» — деган саволга Кубаева шундай жавоб берди: «Иккимиз отаси ҳақида кўп суҳбатлашамиз. Ишонасизми, ҳар сафар «Даданг бундай дерди, мана бу ишни яхши кўрарди» десам, гўё ўғлимнинг қанотлари ёзилиб, учишга шайланаётгандек туюлади менга. Кўзгу олдида узоқ қолиб кетадиган одати пайдо бўлганди, «Отанг, эркак киши ўзига кўп оро бериши керак эмас, дерди» деганимдан сўнг ўзгарди».
Дилдора Юсуфбекова суҳбатлашди.
Изоҳ (0)