Нукус шаҳрида замонавий телевизор ва кондиционерлар ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушади. Бу ҳақда «KRuz.uz» маълум қилди.
Корхонада Artel, Samsung, Shivaki брендлари остида йилига 150 мингта замонавий телевизор ва сплит-тизимлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20—21 январь күнлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи давомида 18 та лойиҳани амалга ошириш, улар қатори йилига 150 мингта телевизор ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 19 миллиард сўмлик лойиҳани ишга тушириш бўйича кўрсатма берган эди.
Бу кўрсатмада маҳсулотлар баҳосини арзонлаштириш, уларни экспортга йўналтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, корхона ишига коллеж битирувчиларини тортиш назарада тутилган.
Вазифалар бажарилишини таминлаш мақсадида Нокис РемМаш МЧЖга бино ажратилиб, жамият томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига лойиҳа паспорти тақдим этилди.
Изоҳ (0)