Тошкент вилояти ИИБ томонидан маълум қилинишича, 22 июлда Қибрай туман ИИБга шу туманида яшовчи 1957 йилда туғилган Обиджон Бўронбоев ариза билан мурожаат қилган.
Аризага кўра, жорий йилнинг 20 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, Бўронбоевнинг уйи ётоқхонасидаги сандиқдан 8 500 000 сўм пулини ўғрилаган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Обиджон Бўронбоевнинг ўғли, 1990 йилда туғилган Собиржон Бўронбоев содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан келтирилган исм ва фамилиялар ўзгартирилган, ҳар қандай ўхшашликлар тасодифий характерга эга.
Изоҳ (0)