Юқори Чирчиқ туманида мавсумий деҳқонни алдаб, унинг етиштирган саримсоқ пиёзини сотиб олиш ваъдаси билан фирибгарлик жиноятини содир этган шахс аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Хабар қилинишича, 2017 йилнинг 5 июнида Фарғона вилоятида яшовчи 1990 йилда туғилган Маҳсумжон Умиджонов Юқори Чирчиқ туманида жойлашган дала майдонида мавсумий деҳқонни алдади. У фирибгарлик йўли билан 1966 йилда туғилган Зокирали Шерматовга 2 820 килограмм саримсоқ пиёзни 3 800 сўмдан сотиб олишини айтиб, ундан умумий нархи тахминан 10 716 000 сўм бўлган саримсоқ пиёз маҳсулотларини олиб, пулларини шу кунга қадар бермаган.
Маҳсулот эгаси пулини ололмагач, ички ишлар органларига ариза билан мурожаат этган. Ҳозирги кунда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)