Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Сирдарё дарёси бўйида балиқ овлаш мақсадида келган фуқаро текшириб кўрилганида, унинг ёнидан марихуана гиёҳвандлик моддаси топилган, деб хабар берди вилоят ИИБ матбут хизмати.
Сирдарё дарёси бўйига балиқ тутиш масқасида келган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Анвар Тухватуллиннинг йиғма чайласи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшил рангли темир сигарет қутисида ўзидан ўткир ҳид тарқатувчи гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган. Экспертнинг хулосасига кўра, олинган ўсимлик модда марихуанна бўлиб, унинг соф оғирлиги 6,50 граммга тенглиги кўрсатилган.
Жиноят ишини тергов қилиш жараёнида, Анвар Тухватуллин ўзининг кўрсатмасида уйида қўшимча хўжалиги томорқасида 33 туп «наша» гиёҳвандлик моддасини экканлигини маълум қилган.
2017 йил 16 июль куни унинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳовлисида жойлашган темирдан ясалган устахона ичидан 3 дона политилен пакетлар ичидан оч яшил рангли, ўзидан ўткир ҳид тарқатувчи, наша гиёҳвандлик моддасини қуритилган ҳолдаги ўсимлиги борлиги ва 1 дона политилен пакет ичида қуритилган ҳолдаги наша гиёҳвандлик моддасининг уруғлари борлиги, томорқасидан 33 туп наша гиёҳвандлик ўсимлиги ўстираётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Анвар Тухватуллинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)