Яманда вабо билан боғлиқ 400 минг ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакатга ташрифи якунида БМТ Болалар фонди, Бутундунё озиқ-овқат дастури ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарлари маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Охирги 3 ой мобайнида Яманда вабо билан боғлиқ 400 минг ҳолат қайд этилди. 1,9 минг киши касаллик оқибатида оламдан ўтди. Касаллик тез тарқалиб бораётганининг асосий сабаби — уруш давомида соғлиқни сақлаш тизимига путур етгани, тўйиб овқатланмаслик, шунингдек, сув ва санитария воситалари таъминотининг етарли эмаслигидир», — дейилади қўшма баёнотда.
Мамлакат тўлақонли очлик хавфи остонасида турибди: аҳолининг ярмидан ортиғи эртага таоми бўлиш-бўлмаслигини билмайди. Тўйиб овқатланмаслик эса иммунитетнинг пасайиши ва инфекциялар олдида ожизликка олиб келади.
Изоҳ (0)