Еврокомиссия Грециядаги қочоқларга инсонпарварлик ёрдами бўйича янги дастур бошланганини маълум қилди. Дастур ESTIА деб номланади ва унинг қиймати 209 миллион еврони ташкил қилади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Еврокомиссиянинг маълум қилишича, дастурнинг мақсади қочоқларга лагерлардаги оддий бошпанадан чиқиб, тинч ва нормал ҳаёт кечириши учун ёрдам бериш ҳисобланади.
Дастурнинг асосий вазифаси қочоқларга ва уларнинг оилаларига 22 мингта ижарага уй олишда ёрдам бериш саналади. Бунинг учун 93,5 миллион евро сарфланади. Муҳожирларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш учун 57,6 миллион евро талаб қилинади.
Қолган маблағлар қочоқларга биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларига ўтказилади.
Изоҳ (0)