АҚШ сенати Россия, Эрон ва КХДРга нисбатан янги санкциялар ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳужжатни 98 сенатор қўллаб-қувватлади, икки нафари қарши овоз берди.
25 июль куни АҚШ конгресси вакиллари ҳам асосий кўпчилик билан янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берган эди.
Энди ҳужжат имзолаш учун АҚШ президенти Дональд Трампга йўналтирилади.
Изоҳ (0)