Япония мудофаа вазири Томоми Инада истеъфога чиқаётганини эълон қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Инаданинг ўз лавозимидан кетиши япон тинчликпарварларининг Жанубий Судандаги операциялари бўйича ҳужжатларнинг бекитилиши билан боғлиқ шов-шувга алоқадордир.
Таъкидланишича, вазир атрофидаги вазият бош вазир Синдзо Абэнинг рейтингига салбий таъсир ўтказган, у Инадани фаол қўллаб-қувватлаган эди.
Абэ уни вазирликка раҳбар этиб тайинлагани учун узр сўради. У можаро учун масъулият тўлиқ ўзининг зиммасида эканлигини қўшиб қўйди.
Изоҳ (0)