Нигерияда «Боко ҳарам» жангарилари Нигерия миллий нефть корпорацияси учун нефть қидириб топиш билан шуғулланаётган геологлар ва уларнинг қўриқчиларига ҳужум қилди, оқибатда 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».
«Қурбонлар сони ўсмоқда. Ҳалок бўлганлар аллақачон 50 кишига етди ва янгидан-янги жасадларни келтиришмоқда», — деди AFP агентлигининг шифокор манбаси.
Изоҳ (0)