АҚШ давлат департаменти Эронда сунъий йўлдошли ракетанинг учирилишини БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясининг бузилиши деб атади. Бу ҳақда муассаса расмий вакили Хизер Науэрт айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Биз буни БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясининг бузилиши деб баҳолаймиз», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, муассасадагилар ҳодисани баллистик ракеталар ишлаб чиқилишининг давоми деб баҳолаган.
Аввалроқ Эрон Simorgh элтувчи ракетасини коинотга муваффақиятли учирган эди.
Изоҳ (0)