Ўзбекистоннинг Хитойдаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига ишонч ёрлиғи нусхасини топширди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Бунга қадар беш йил давомида Дониёр Қурбонов Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган. Бахтиёр Саидов эса «Ўзбекенгилсаноат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Учрашув чоғида томонлар ўзбек-хитой ҳамкорлиги ва унинг ўзаро манфаатли йўналишларда ривожланиш истиқболлари масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Президентининг май ойида Хитойга давлат ташрифи вақтида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)