Олмалиқ шаҳрида 21 июль куни соат 13:30 да 1952 йилда туғилган нафақахўр Х.Х. уйи ҳовлисида эри, 1938 йилда туғилган нафақахўр А.Х.ни пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Эр ва хотин ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида Х.Х. турмуш ўртоғи А.Х.нинг чап тараф кўкрак қафасига пичоқ билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Шаҳар марказий шифохонасининг маълум қилишича, А.Х.нинг чап кўкрак қафасида санчилиб кесилган жароҳат, чап елка юқори учлигида кесилган жароҳат бор.
Х.Х. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида ошхона пичоғи олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Изоҳ (0)