Наманганда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган хайр-эҳсон тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Тадбирлар тонг саҳарда Наманган шаҳридаги «Шодиёна» мажмуасидан бошланди. Бу ерга нуронийлар, фахрийлар, уламолар, маҳалла фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.
Миллий удумга мувофиқ палов тортилди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди.
Бундай хайр-эҳсон тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилди.
Изоҳ (0)