Буюк олим Альберт Эйнштейн тилини кўрсатиб туриб тушган машҳур фотосурат 27 июль куни кимошди савдосига қўшилди. Бу ҳақда, Nate D. Sanders Auctions аукцион уйининг баёнотига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Суратга Эйнштейннинг ўзи имзо қўйган. Фотонинг илгариги нусхалари 44 минг доллардан ортиқ нархга сотилган эди.
Фотосуратни Артур Сассе Эйнштейннинг 72 ёшига бағишланган зиёфатдан сўнг туширган. Кун бўйи чарчаган физик олим энди машинага ўтирганида сураткаш унга яқинлашиб, ундан суратга олиш учун рухсат сўраган. Физик унга қараб, тилини кўрсатган. Зиёфатда туширилган кўплаб фотосуратлар орасида айнан шуниси олимга маъқул тушган ва у фотосуратнинг кўплаб нусхаларини буюртма қилиб, табрик хатларига илова қилиб юборишни одат қилган.
Фотосуратнинг кўпгина нусхалари кесиб, унда фақат Эйнштейннинг ўзи қолдирилган. Сотувга қўйилаётган нусханинг ўзига хослиги шундаки, унда Эйнштейннинг ҳамроҳлари —Принстондаги истиқболли тадқиқотлар институти директори Фрэнк Эйделотт ҳамда унин рафиқаси Мари Жанетт ҳам кўринган.
Изоҳ (0)