Дубайлик фуқаро иссиқ йўлак устига қўйилган товада тухум қовуриш жараёнини видеога олди. Роликни маҳаллий Fatafeat телеканали Instagram’даги аккаунтига жойлаштирган.
Тухумни пиширишдан олдин эркак товани қизиб туриши учун кўчада 10 дақиқага қолдирганини таъкидлаб ўтган. Шундан сўнг унинг устига ёғ қуйиб, тухумни чаққан ва туз ҳамда қалампир сепган. Егулик бир дақиқдан камроқ вақт ичида тайёр бўлган. «Биз Дубайда тухумни шундай тайёрлаймиз», — дейда видеога изоҳ беради ошпаз.
https://www.instagram.com/p/BW7jBVTBncD/
Видео айнан қайси вақтда суратга олингани номаълум.
Бирлашган Араб Амирлигидаги ушбу шаҳар дунёдаги энг иссиқ аҳоли пунктларидан бири ҳисобланади. Дубайда июль ойида максимал иссиқ ҳарорат 48,5 градус Цельсийни, ўртачаси эса 40,7 градусни ташкил этади.
Изоҳ (0)