Жанубий Африка Республикасида бегемот Сент-Люсия шаҳри бўйлаб юриб, маҳаллий ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирига жойлашиб олди. Иннес Минни томонидан суратга олинган видеони Daily Mail чоп этди.
Таъкидланишича, бегемотлар ўзининг тажовузкорлиги ва олдиндан айтиб бўлмайдиган табиати билан Ер юзидаги энг хавфли ҳайвонлардан бири ҳисобланади. Гиппопотам ҳеч кимга жароҳат етказмаган. Бегемот шохобчадан чиқиб кетиб 100 метрга яқин юрган ва яқин атрофдаги майсазордан бирида тўхтаган.
Изоҳ (0)