Emirates Airlines самолётининг 75 нафар йўловчиси ўриндиқларидан туриб биргаликда кокос ёнғи ҳақидаги ҳазил қўшиқни куйлашди, деб хабар берди National Geographic.
Қўшиқни америкалик талабалар ижро этди: хорнинг Кенияда икки ҳафталик гастроли режалаштирилган эди. Уларнинг турнеси май охири—июнь бошида бўлиб ўтган.
21 июль куни видео Emirates Airlines’нинг Фаcеббокъдаги саҳифасига жойлаштирилган. Тўрт кун давомида ролик 11 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди.
Видео қаҳрамонлари — Техасдаги шахсий Бэйлор университетининг талабалари. Университет 1895 йилда ишга тушган, орадан 50 йил ўтиб у ерда хор ташкил этилган.
Ансамбл томонидан ижро этилган қўшиқ филиппинлик Райан Кейябиэбнинг Da Coconut Nut қўшиғи бўлган.
Изоҳ (0)